Сергей Шойгу Тошкентга келди

окт 12 / 2018
 
 
– Айни вақтда Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда
 
 
Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 
 
Айни вақтда икки мамлакат мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилиш давомида бир қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда, деб хабар қилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
 
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбойжон, Арманистон ва Беларусь республикаларининг вазирлар билан учрашди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *