Сергелидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди

июл 07 / 2018

Похожее изображение

 

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 6 июль куни А.А.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Ёнғин қўшниси Л.К.нинг уйига ҳам ўтган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин ўчирилгунига қадар А.А. уйининг 30 кв.м. майдони ва қўшниси Л.К уйининг 3 кв.м майдони ёниб, зарар кўрган. Шунингдек, ёнғин ўчириш вақтида А.А. ва унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи М.А.лар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *