Сергели туманидаги 6-сонли умумтаълим мактаби яқинидан қўл гранатаси топилди

апр 30 / 2018

alt

Душанба куни эрталаб Сергели туманидаги 6-сонли мактаб яқинидан қўл гранатаси топилди.

«Бугун соат 8:44 да "102" телефон рақамига Сергели тумани 6-сонли умумтаълим мактабининг чиқиндихонаси ёнида қўл гранатасига ўхшаш предмет топилгани ҳақида хабар келиб тушган», — дейилади пойтахт ИИББ хабарида. 

Воқеа жойига етиб борган мутахассислар кўрсатилган жойда қора рангли, "￳￷Учебная" ёзувли машқ қўл гранатасини аниқлашган. 

Ҳозирда ушбу қурилманинг қандай қилиб тегишли ўқув биносидан ташқарига чиқиб қолгани сабаблари ўрганилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *