Сергели туманида ёнғин содир бўлди

окт 11 / 2018

 

– Бугун соат 4:30 да Спутник-7 мавзесида жойлашган тери-таносил касалликлари диспансерига қарашли эски бинода чиққан

– Жабрланганлар йўқ

– Электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда

11 октябрь куни Сергели туманида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилади пойтахт ИИББ.

Тахминан соат 4:30 да Сергели тумани Спутник-7 мавзесида жойлашган шаҳар тери-таносил касалликлари диспансерига қарашли хўжалик эҳтиёжлари учун қўшимча жой сифатида фойдаланиладиган эски бинода чиққан. 

Ёнғин соат 5:44 да тўлиқ ўчирилган. Натижада бино ва томининг бир қисми ёнган. Жабрланганлар йўқ. 

Ҳодисага электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *