Сергели метро линияси ҳозиргача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда
01 феврал 2018, 16:14 1162 кўрилди

alt

Сергели метро линияси ҳозиргача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Узунлиги 7,1 километр бўлган мазкур линия кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади. 

Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши 2020 йилга қадар қуриб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида Тошкентда Сергели ва Юнусобод йўналишидаги метро қурилиши, катта ҳалқа йўли бўйлаб қурилиш жараёни, бу борада қўлланилаётган замонавий технологиялар, жорий йилда амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирларга бағишланган брифингда маълум қилинди.

Юнусобод йўналишининг янги йўналиши эса 2019 йилда тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Ҳозиргача ушбу қурилишда котлованни тайёрлаш ва тупроқни чиқариб ташлаш ишлари тўлиқ якунланган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама