Сандиқдан "кўкнори сомон"и чиқди

мая 25 / 2018

alt

Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан шу турдаги жиноий фаолиятга чек қўйилди.

Марғилон туманида истиқомат қилувчи фуқаролар М.О ва унинг ўғли О.О.ларнинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, кинологнинг хизмат ити кўмагида бу ерда наркотик моддалар сақланаётганлиги фош қилинди.

Натижада, ҳовлидаги гул туваги ёнида, хоналардан биридаги жавонда ва сандиқ ичида жами 1490 гр. кўкнори сомони яширин равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Аслида, бу кўкнори сомонлари “осмондан тушиб қолмаган” экан. Чунки, ҳовлидаги томорқа кўздан кечирилганида, узум ишкомлари остида аллақачон барқ уриб, 34 туп кўкнори буталари парваришланаётганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *