Самарқандлик ўқитувчи Диана Енекееванинг ўлимига сабабчи бўлган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади
17 апрел 2018, 15:21 2192 кўрилди

alt

Самарқандда Президент ташрифи арафасида ободонлаштириш ишларига жалб этилган ўқитувчи Диана Енекееванинг ўлимига сабабчи бўлган мансабдор шахслар юридик жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Комил Алламжонов маълум қилди.

 Матбуот котибининг хабар беришича, ҳозирда бу ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Давлат раҳбари Сирдарё вилояти фаоллари йиғилишида ижтимоий соҳа ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича танқидий фикрлар билдирганди. Президент Самарқанддаги 23 ёшли ўқитувчининг ўлимига ҳам тўхталиб ўтган эди.

14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-мактабнинг меҳнат таълими ўқитувчиси, 23 ёшли Диана Енекеева катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама