Самарқандлик 71 ёшли отахон велосипедда Ҳажга бормоқчи

июл 18 / 2018

alt

71 ёшли Шодиқул Эгамбердиев 2011 йилда 1 400 километрни босиб ўтиб, шогирди билан Самарқанддан Нукусгача велосипедда борган. Ундан ташқари яна кўплаб манзилларга велосаёҳат уюштирган. Асли касби ҳайдовчи бўлган, ора-сирада велоспорт билан шуғулланган отахон энди Ҳаж сафарига отланмоқчи, деб ёзади "Зарафшон" газетаси. 

У 50 кишича йиғилсак, Ўзбекистондан Туркманистонга, кейин Эрон, ундан кейин Саудия Арабистонига ўтсак, деган ниятда. Йўлда икки автобус кузатса, бири – ошхона, иккинчиси – ётоқхона вазифасини ўтайди. Кунига 100 километр ўтиб, кечга йўл четида автобусда дам олаверишади, – дейди отахон.

– Ким истаса, менга шерик бўлсин. Авваламбор, шериклар билан жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бунинг учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат уюштирамиз. Уларни текшириб кўраман, улар ақлан, руҳан, жисмонан тайёр бўлиши керак. Мен-ку кунига 100 километр йўлни босиб ўтишга тайёрман, бошқаларни билмайман-да! Тайёр бўлсак, келаси йил Рамазон ойидан кейин йўлга чиқамиз, - дейди Шодиқул бобо.

Отахон қўшни мамлакатларга велосипедда ўтишни қонуний расмийлаштиришда мутасаддилар ёрдамидан умид қилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    29 июл 2018, 12:56

    Ассалому алайкум сизга шерик булишни истайман..сиз билан кандай боглансак булади..тел.номерим 99891.106.06.01.Фаргона вилояти Учкуприк тумани.ёшим 44 да

  • холиков кодирали
    22 июл 2018, 07:26

    Ассалому алайкум мен хам сизга шерик болмокчиман. Йошим 65 йошдаман сирдарйо вилояти мирзаобод туманиданман

  • холиков кодирали
    22 июл 2018, 07:24

    Ассалому алайкум мен хам сизга шерик болмокчиман. Йошим 65 йошдаман

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *