Самарқандда юк машинасида 20 той пахта ёниб кетди

окт 02 / 2018

 

– Ҳодиса 19 сентябрь куни тунги соат 1:05 да Нарпай туманида рўй берган

– Ёнғин тунги соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган

– Ёнғин сабабларини аниқлаш ишлари ҳамон давом этмоқда

19 сентябрь куни тунги соат 1:05 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи  М-37 халқаро автомагистрал йўлининг 107-километрида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.Жабборов бошқарувидаги «Mercedens-Bens» юк машинасида ёнғин келиб чиққан, деб ёзмоқда Zarnews.

alt

Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин натижасида автоулов юкхонасидаги 20 та той пахта ёниб кетган. Туман ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси воқеа жойига тунги соат 01:13 да етиб борган. Ёнғин тунги соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Айни вақтда ушбу ёнғин сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *