Самарқандда Қозон федерал университети билан қўшма таълим дастурлари асосида қабул квоталари тасдиқланди

окт 11 / 2018

alt

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Қозон федерал университети билан қўшма таълим дастурлари асосида 2019-2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.

Талабалар тўлов-контракт асосида қуйидаги йўналишларда таълим олишлари мумкин:

- Минтақавий иқтисодиёт;

- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);

- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Мазкур қўшма дастурларга юқори билимларга эга бўлган ёшларни кириш синовларида муваффақиятли иштирок этишга тайёрлаш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида тайёрлов курслари ташкил этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
  • Xamidulla
    13 октябр 2018, 07:27

    Men Xamidulla Toshkent shahridanman. Yoshim 18 da. Hozirda 11 sinf o'quvchisiman. Qozon fediral Universitetiga o'qishga kirish orzusidaman. Qayerga murojaat qilishim kerak? Tulov kontraktlari haqida ham ma'lumot bersangiz.

  • Olimxon
    12 октябр 2018, 12:49

    Men andijondanman bizga imtiyoz boladimi. Kantirak sumasi qancha. Kimga murojat qilaman

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *