Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: икки автомобиль тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

апр 08 / 2018

alt

7 апрель куни соат 17.25 ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

О.Камолов (1996 й.т.) “Кобальт” автомашинасини “Зарафшон ўнг соҳили” 4Р-48 йўлининг 43-кмда ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган С.Суннатов(1995 й.т.) бошқарувидаги “Нексия” билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Кобальт” ҳайдовчиси О.Камолов ва автомобилдаги икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳамда “Нексия” ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг тўрт нафар йўловчиси касалхонада вафот этган.

Шунингдек, “Кобальт” автомашинасининг яна уч нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *