Самарқандда Конфуций хиёбони барпо этилмоқда
22 июн 2018, 17:28 1701 кўрилди
 
Самарқанд давлат университети ҳудудида Хитойнинг буюк файласуфи Конфуций ҳайкали ва хиёбони қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда, дея маълум қилмоқда "Халқ сўзи". Мазкур хиёбонни бунёд этиш Жомбой туманидаги “Қурилиш материаллари комбинати” масъулияти чекланган жамияти усталари томонидан амалга оширилмоқда. 
 
“Қурилиш ишларини шу йилнинг февраль ойида бошлаган эди. Бу ишларга 30 нафардан ортиқ қурувчи ҳамда ўнга яқин техника жалб қилинган. Ҳозирги кунгача 60 фоиз иш бажарилди. Замонавий ландшафт дизайндаги хиёбон қурилиши тез орада ниҳоясига етказилади”, - дейди жамият иш бошқарувчиси Раҳимжон Мўминов.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Шархлар
Реклама