Самарқандда кўча тозалаш ишларига жалб қилинган ўқитувчи юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди
16 март 2018, 12:39 3518 кўрилди

alt

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган ўқитувчини катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетган, деб ёзади Xabar.uz.

Ушбу бахтсиз ҳодиса 14 март куни юз берган. Ўқитувчи, 23 ёшли Диана Иникова зудлик билан шифохонага олиб борилишига қарамай, вафот этган. У кеча, 15 март куни дафн қилинган.

Маълумотларга қараганда, марҳума эндигина олий ўқув юртини тамомлаб, мактабда меҳнат таълими фанидан дарс бера бошлаган бўлган.

Нашр хабар қилишича, мазкур воқедан кейин ҳам ҳудудда йўлдаги тозалаш ишлари тўхтатилмаган, ўқитувчилар ишлашда давом этишмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Шархлар
Реклама