Samarqand Darvoza савдо марказида Ҳайит байрамига атаб чак-чак тайёрланиб, тарқатилмоқда (ФОТО)
06 июл 2016, 16:42 2873 кўрилди

alt

Samarqand Darvoza савдо марказида Рамазон ҳайити муносабати билан чак-чак ширинлиги тайёрланди. Бу ҳақда савдо марказининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирилди.

"Ҳайит байрамига мана шундай Чак-чак Сизларни кутмоқда! Мазасидан татиб кўришга ва суратга тушишга Ўзбекистондаги энг катта оилавий савдо кўнгилочар марказига келинг", дейилади саҳифада.

Саҳифага жойланган суратларда чак-чакнинг  ташқи кўринишини, юзи турли қуруқ мевалар, ширинликлар билан безатилганини кўриш мумкин.

alt

alt

alt

Мазкур пишириқнинг қандай тайёрлангани ҳақида маълумот берилмаган.

Шархлар
Реклама