Россиядан қайтаётган ўзбекистонлик муҳожирлар бир неча кундан буён йўл четида сув ва овқатсиз қолмоқда (+видео)

июл 04 / 2018

alt

Россиядан ватанга қайтаётган ўзбекистонлик муҳожирлар бир неча кундан буён йўл четида сув ва овқатсиз қолмоқда. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.  

«Москвадан 600 км узоқликдаги (тахминан Пенза шаҳри яқини) катта йўл ёқасида, сув ва егуликсиз қолишмоқда. Уларни йўловчи ташиш билан шуғулланган бошқа ўзбеклар чув туширгани айтилмоқда. У жабрланувчиларни йўлда учратган. 

Воқеалар тафсилотини жабрланувчилар ҳам тасдиқлашмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳақиқатан енгил автомобиль ваъда қилиб, йўл ҳақи йиғиб олингач, барча мажбуран автобусда кетиши айтилган.

«Бунинг устига, қўшимча пул талаб қилинди. Бизни дўппослаб, яна пулимизни шилиб олди. Бир неча марта Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига қўнғироқ қилдик. Улар ёрдам беролмаслигини айтишди. Нима қилайлик? Бир неча суткадан буён шу ердамиз-ку», - дейди жабрланувчилардан бири. 

Маълум қилинишича, уларнинг аксарияти Россияда меҳнат қилиб, уйга қайтаётган муҳожирлар ҳисобланади. 100 га яқин ўзбекистонлик чорасиз Россияда қолишига қарамай, ҳеч ҳам умидсизланмаяпти. 

«Насиб қилса, уйга эсон-омон етиб олайлик. Президентимизнинг сўзларини эшитяпмиз, бу гаплар жонга оро киряпти. Уйга қайтиб, деҳқончилик билан шуғулланиш ниятим бор», - дейди жабрланувчилардан бири видео мурожаатида:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *