Россияда юз берган ЙТҲ да 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди

апр 05 / 2018

alt

Россиянинг Ставрополь ўлкасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Call-маркази» га фуқаро А.Бойматовдан тушган маълумотга кўра, (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ҳозирги пайтда Россия Федерацияси ҳудудида) 4 апрель куни соат 18:39 да Россия Федерацияси, Изобиль шаҳар округининг «Ставрополь-Новоалександровск» автомобиль йўлида «ВАЗ-2101» русумли енгил автомобили Isuzu русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида 4 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлган.

Вафот этган фуқаролар рўйхати:

Шуҳрат Жумақулов, 1983 йилда туғилган.

Миржалол Тагаев, 1991 йилда туғилган.

Муҳритдин Қаршиев, 1995 йилда туғилган.

Баҳром Юнусов, 1988 йилда туғилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган фуқаролар Жиззах вилояти Зомин туманидан. Уларнинг жасадлари Изобиль шаҳар округининг марказий касалхонасига олиб борилган.

Ушбу маълумот Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар бошқаруви миллий маркази  томонидан тасдиқланди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берувчи «Тезкор рақамлар» (+998 71) 147-10-50) иш бошлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *