Россияда вафот этган ўзбекистонлик аёлнинг жасади Янгийўлга олиб келинди

апр 16 / 2018

alt

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор рақамига фуқаро С.Гаибова томонидан келини Ю.Сергееванинг Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида вафот этгани ва унинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга маълумот етказилиб, Россия ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг биргаликда амалга оширган ташкилий тадбирлар натижасида марҳумнинг жасади Россия федерациясидан олиб келинди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бортида марҳум Ю.Сергееванинг жасади Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус автомашинасида жасад халқаро аэропортдан Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига, яқин қариндошларига етказилди.

Дафн маросимлари маҳаллий ҳокимлик органлари билан биргаликда ташкиллаштирилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *