
Риштонлик тадбиркор Дилшод Болтабоев шаҳар марказидаги деҳқон бозори ҳудудида ўз ҳисобидан халқ кутубхонаси очгани ҳақида аввал хабар қилинганди.
ziyouz.uz портали ёзишича, ушбу халқ кутубхонасини янада кенгайтириш учун ҳашар акцияси бошланди.
Риштон деҳқон бозори ҳудудида жойлашган кутубхона учун 12 квадрат метр жойда кичик бино қурилмоқда. Бунинг учун Риштон тумани ҳокимлигидан рухсатнома олинди. Бино Акфа ромлар билан ўралиб, ичига китоб жавонлари жойланади, ўқувчиларга керакли шароитлар яратилади.
Кутубхона учун хайрия фонди очиш мақсадида Дилшод Болтабоев номига Агробанкдан пластик карта очилди. Дилшод Болтабоев фондга тушган барча маблағлар ва бино харажатларини Фейбукдаги саҳифасида хабар қилиб келмоқда.
“Бисмиллоҳ деб ишни бошладик. Цемент ётқизиб бўлинди. Худо хоҳласа, кўрган барча инсонлар ҳавас қиладиган кутубхона қилиш ниятим бор. Мана шу ердан жой ажратилишига бевосита кўмаклашган Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаевга, Риштон тумани ҳокими Ғайратали Мамадалиевга миннатдорлик изҳор этаман”, - дейди Дилшод Болтабоев.
-
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мутахассислари томонидан янги изоҳли луғат тайёрланди Мехмон: Салом менга Узбек миллий кошиги Ёр ёрнинг сценарий керак еди каердан топсам болади. Ёрдам бера оламизми? Олдиндан рахмат
Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жарохати етказганлар қўлга олинди Мехмон: Тукликка шухлик килганларни жазоси шу булади 15 кун ахлок тузатиш бериш кк улага
"Машъал" радиоканали янги "Маҳалла" телеканали таркибига ўтказилади Мехмон: Ассалому алайкум! нега мана шу радио онлайн трансляцияси йук ?
Президент матбуот котиби: Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилмоқда Мехмон: Тўғрисини айтганда республикамизда мажбурий меҳнатга ҳали-бери барҳам берилмайди, шекилли. Сабаби мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойили амалда тўлиқ кучга эга эмас. Юқори мансабдор шахсларнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ваъдаларига эса ҳеч ким ишонмай қўйди. Ҳокимларга берилаётган кенг ваколатлар бюджет ташкилотлари вакилларининг, айниқса ўқитувчилар эксплуатациясининг яна кучайишига сабаб бўлмоқда. Чунки барча мажбурий ишларга жалб этаётган асосий мансабдор шахс бу – ҳокимлар ҳисобланади. Минг афсуски, мажбурий меҳнатга жалб этиш туфайли вафот этиш ҳолати биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Менимча, бундай ҳолатнинг сабабини ўрганишга ҳам ҳожат йўқ. Сабаби шундоқ ҳам аёнку.
-
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Махтумқули кўчасига ташриф буюрди
Тошкентда йўқолган 6 ёшли бола ўлик ҳолда топилди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида турли соҳаларга доир қатор ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди