Reuters Ўзбекистондаги бирорта ОТМни топ-100таликка киритмади

окт 12 / 2018

 

– Рейтингдан асосан АҚШ, Германия ва Япония ОТМлари жой олган

alt

Reuters ахборот агентлиги дунё бўйича фан ва технология ривожига энг кўп ҳисса қўшаётган 100 та ОТМ рўйхатини эълон қилди.
 
Рейтингнинг биринчи поғонасида тўртинчи марта ҳам АҚШнинг Стэнфорд университети эгаллади. 2-ўринда Массачусетс техника университети қайд этилган бўлса, 3-ўринни Гарвард университети эгаллади. Бешликдан Пенсильвания ва Вашингтон университетлари жой олди.
 
АҚШ рейтингдаги институлар сони бўйича (49та) биринчи ўринни банд этди, кейинги ўринларни — Германия ва Япония (9 тадан ОТМ) эгаллади. 
 
Ўзбекистондаги ҳеч бир ОТМ рўйхатга киритилмаган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *