Рамазон ҳайитида кимлар 3 кун дам олади?

июн 13 / 2018
alt
 
Кўпчилик Рамазон ҳайити ҳақидаги Президент қарорини нотўғри талқин қилиб, барча ўзбекистонликларга 3 кунлик дам олиш куни эълон қилинди дейишмоқда, — ёзади ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиев.
 
Блогер ўз Телеграм канали орқали маълум қилишича, ҳафтасига 5 кун ишлайдиган, яъни расман шанба дам олиш куни бўлганлар 3 кун дам олади. Расман шанба иш куни бўлганлар эса, 15 июнь — жума куни дам олиб, 16 июнь — шанба куни ишга чиқишлари лозим.
 
Қарорда 15-17 июнь «Байрам сифатида кенг нишонлансин» дейилган. Бу «дам олиш куни деб эълон қилинсин» дегани эмас, деб таъкидлайди Хушнудбек Худойбердиев.
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *