Раҳимберди Раҳмонов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби этиб тайинланди

мая 22 / 2018

alt

Раҳимберди Раҳмонов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.
 
Диний идора Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов ўз вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини ҳам бажаради.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб турганликлари сабабли Рамазон ойида диний соҳада айни иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинча Эргаш домла Рустамов бажариб турган эди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *