Прокуратура томонидан мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

июл 20 / 2018

alt

Бош прокуратура таркибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳудудларга чиққан ҳолда қарорлар ижросини ўрганди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

“Мазкур текширишлар давомида асосий эътибор Президентнинг қарор ва топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахслар томонидан Президентнинг топшириқлари талабларини сўзсиз бажарилиши борасидаги масъулиятини янада кучайтиришга қаратилди”, – дейилади хабарда.

Текширишлар натижасига кўра, 139 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 4 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Шу билан бирга, 125 та тадбиркорлик субъектларига 99,6 млрд сўм ва 280,4 млн доллар миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 858 гектар ер майдони ҳамда 111 та қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари ажратилиши, 26 млрд сўм, 1,9 млн доллар ва 2,5 млн евро миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 55,2 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ажратилиши таъминланд

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *