Президент Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши билан танишди (+фото)

июл 20 / 2018

alt

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши билан танишди. 

Узунлиги 7,1 километр бўлган мазкур йўналиш Сергели тумани аҳоли пунктлари оралаб ўтиб, Чилонзор туманидаги Олмазор бекатига боғланади. Темир йўл эстакада усулида қурилиб, поездлар ер устида ҳаракатланади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бекатларда лифт ва эскалаторлар ўрнатилади. 

Бугунги кунда лойиҳанинг 5 километр қисмида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбари бу ерга келиб, қурилишнинг боришини кўздан кечирди. Метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берди, деб хабар қилади Президент матбуот хизмати.

Шу ерда Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган 9 қаватли уйлар лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *