Президент топшириғи билан 25 йилдан буён Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётган Наргиза Игамовага бир кундаёқ паспорт топширилди

июл 21 / 2018

alt

Аввал хабар қилганимиздек, давлат раҳбари 20 июль куни Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.

"Ахборот 24"да хабар қилинишича, институт илмий котиби Сайрамбой Игамов сўзга чиқиб, олимлар, зиёлиларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлаб, миннатдорлик билдирди. Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасида катта рентген лаборанти лавозимида ишлаётган рафиқаси 1993 йилдан буён Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётганини айтиб, шу масалада ёрдам беришни сўради.

Шу кунинг ўзидаёқ Тошкент шаҳар ҳокимиятида Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Қозоғистонда туғилган Наргиза Игамовага Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти берилди. Тантанали маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этиб Наргиза Игамовага фуқаролик паспортини топширди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *