Президент матбуот котиби кўзбўямачиликлар бўйича билдирган танқидий фикрлардан сўнг кўрилаётган чоралар тўғрисида брифинг ўтказади

апр 17 / 2018

alt

Бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Комил Алламжонов давлат раҳбарининг Сирдарё вилояти фаоллари йиғилишида ижтимоий соҳа ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича билдирган танқидий фикрларидан сўнг кўрилаётган чоралар ҳақида брифинг ўтказади. Уни «Ўзбекистон 24» телеканали ва президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташрифи вақтида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда ўзининг ҳудудларга ташрифи арафасида уюштириладиган кўзбўямачиликлар тўғрисида кескин фикрлар билдириб ўтди:

Комил Алламжонов шунингдек, апрель ойи бошида Президентнинг Жиззахга сафари чоғида кўзбўямачиликлар қилингани тўғрисида «Озодлик»да эълон қилинган материалга ҳам расман раддия берганди:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *