ППХ бош бошқармаси бошлиғини ўлдиришда гумонланаётган ИИББ катта инспектори қамоққа олинди

авг 08 / 2018

alt

ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовни ўлдирганликда гумонланувчи шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб «Халқ сўзи» хабар қилади

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатган.

Хабарга кўра, гумонланувчи шахс Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори Р.Абдуллаевдир. Ушбу шахс 1985 йилда туғилган, ички ишлар тизимида 2009 йилдан бери ишлаб келади.

Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура «Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш» бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

4 август куни соат 21:10 атрофида ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамовнинг мурдаси Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида қотиллик аломатлари билан топилди. У июль ойи бошида бош бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *