Пойтахтнинг баъзи чорраҳаларида қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берилди
17 март 2018, 20:33 2746 кўрилди

alt

Тошкент шаҳридаги айрим чорраҳаларда транспорт воситаларининг ўтказувчанлигини ошириш учун тажриба сифатида янги наъмунадаги ахборот берувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда. Бу Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг топшириғига асосан, ЙҲХБ ходимлари Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги йўл ҳаракатини бошқаришни техник воситаларини ўрнатиш ва фойдаланиш департаменти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, деб хабар беради ЙҲХБ сайти.

Ҳозирда бу белгилар пойтахтнинг Нурафшон-Беруний, Нурафшон-Уйғур кўчалари кесишган чорраҳаларга ўрнатилди, бунда барча транспорт воситалари ва пиёдаларга йўл бериб, ўнгга светофорнинг қизил чироғига бурилишига рухсат берилади.

Тирбанд чорраҳаларда ўтказувчанликни ошириш максадида бу борадаги ишлар давом эттирилади, дейилади бошқарма хабарида.

UZ24 хабар ва янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама