Пойтахтимиздаги баъзи кўча ва бекат номлари ўзгарди
16 мая 2018, 12:00 1974 кўрилди

alt

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2018 йил 3 майдаги «Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида»ги 309/36-5-сонли қарорига мувофиқ, айрим кўча ва бекатлар номлари ўзгарди.

Шаҳардаги Байналмилал кўчаси Сеул кўчаси деб қайта номланди. Шунингдек, «Бунёдкор» метро бекати «Халқлар дўстлиги», «Байнамилал кўчаси» бекати эса «Сеул кўчаси» бекати номига ўзгартирилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама