Пенсия таъминоти тизимига ўзгартиришлар киритилди

сен 27 / 2018

 

– Вақтинча прописка билан боғлиқ узилишларда нафақани тўлаш вақтинча прописканинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади

– Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи фуқаро Пенсия жамғармасига йилига ЭКОИҲнинг 4,5 баробари миқдорида суғурта бадали тўлайди

– Пенсионер соғлиги туфайли хорижий давлатда Ўзбекистонга кела олмаганда дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш учун мурожаат этиши мумкин

alt

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар беради.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ вақтинчалик прописканинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаши билан вақтинчалик прописканинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописканинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.

Энди Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашади.

Меҳнат дафтарчасидаги суд тартибида сохталаштирилган деб топилган ёзувлар меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди.

Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиги туфайли Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш учун мурожаат этиши мумкин.

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи фуқаро Пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаримиқдорида суғурта бадаллари тўлаган тақдирда унинг чет элди ишлаган вақтига иш стажи ҳисобланиши белгиланди. (илгари иш стажи ҳисобланиши учун ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда бадал тўлаши лозим эди).

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *