Олий таълим муассасаси яна биттага кўпаяди

июл 23 / 2018

alt

Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия) филиали ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президентнинг 2018 йил 20 июлдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия) филиали ташкил этилиб, унда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжлари учун илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган муҳандис-техник кадрлар тайёрланиши белгиланди.

“ММФИ” МТЯУ филиалининг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг (Россия) белгиланган намунадаги дипломи берилади ва бу диплом Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *