Об-ҳавонинг нобарқарорлиги баҳорнинг биринчи ярми учун хос — «Ўзгидромет»

мар 13 / 2018

alt

Аввалроқ, «Ўзгидромет» маркази маълумотлари бўйича 14 мартдан республикамиз бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши хабар қилинган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, Ўзбекистонда баҳорнинг боши ва ўртаси деярли ҳар доим об-ҳавонинг нобарқарорлиги, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари билан хусусиятли. Одатда бу даврда кўпроқ ёмғир ёғади, лекин март ойида 1-2 маротаба қор ёғиши деярли ҳар йили кузатилади. Бу республикамизнинг ўзига хос иқлимий шароитлари билан боғлиқ.

Март ойида мўтадил кенгликларнинг фронтал зоналари етарлича фаол бўлгани учун республикамиз ҳудудига Россиянинг Европа март ойида жанубий жараёнлар ҳам фаоллашади, яъни баҳорги илиқлик кириб, жала ёғади, момақалдироқ бўлади. Шу билан бир вақтда жанубий жараёнлар ҳам фаоллашади, яъни баҳорги илиқлик кириб, жала ёғади, момақалдироқ бўлади.

Худди шундай бу йил ҳам март ойининг биринчи ўн кунлигида нам ва илиқ об-ҳаво кузатилди, ҳарорат кундузи +23...+27 даражагача кўтарилди, кейинчалик республикамиз ҳудудига салқин ҳаво оқими киргандан сўнг ҳарорат фони анча пасайди.

13-15 март кунлари Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон орқали Уралдан навбатдаги совуқ ҳаво массалари кириб келади.

13 март куни республикамиз ҳудуди бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғади, Ўзбекистон шимолида ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

14-15 март кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Репсубликаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

16-17 март кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди.

13 март куни республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси -2...-7 даража, кундузи +2...+7 даражагача тушиши кутилмоқда.

14 март куни бутун республика бўйича кечаси ҳарорат 0...+5 даража, айрим жойларда -1...-3 даража, кундузи эса +7...+12 даражага етади. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳароратининг бундай ўзгаришлари баҳорнинг биринчи ярми учун хос, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *