Никоҳдан ажратиш жараёнига ўзгартириш киритилди
09 апрел 2018, 09:42 6827 кўрилди

alt

Ҳукуматнинг 6 апрелдаги қарори билан никоҳдан ажратиш жараёнига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақжда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Ҳужжатга мувофиқ, ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама