"Наврўз — 2018 марафони" қандай ўтди? (+фото ва ғолиблар рўйхати)
20 март 2018, 20:31 2334 кўрилди

alt

Бугун 20 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан  республикамиз барча ҳудудларининг марказий кўчаларида 21 км. масофадан иборат бўлган “Наврўз — 2018 марафони”ни бўлиб ўтди. Марафон эрта тонгдан куй-қўшиқлар билан жуда қувноқ тарзда бошланди, турли миллат вакилларидан иборат ёшлар бирлашиб бу баҳор ва спорт байрамини кўтаринки руҳда нишонлашди. Тадбирда иштирок этган спортчи ва санъаткорлар байрамга кўтаринки руҳ бағишлашди.

Марафон ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилди.

Марафон 2018 метр, 3 км., 21 км.даги масофаларда  10-11 синф ҳамда академик лицей ва коллеж ўқувчилари, ОТМ талабалари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилди.

Ғолибларга:

  • 21 км - биринчи 10талик учун мукофот - велосипед, кейинги 300 киши учун мукофот – медаль
  • 3 км - биринчи 3 талик учун мукофот – велосипед, диплом, медаль
  • 2018м - биринчи 3 талик учун мукофот – велосипед, диплом, медаль билан тақдирлаш белгиланганди.

Марафонда қизлар ҳам ўғил болалардан ортда қолишмади, буни мукофотланганлар рўйхатидан ҳам билиш мумкин.

2018 м.га югуриш бўйича велосипедни қизлар қўлга киритишган бўлса, 3км.га югуриш бўйича ўғил болаларнинг қўли баланд келди ва велосипед билан тақдирланиишди. 21 км.га югуриш бўйича 5 нафар ўғил ва 5 нафар қиз бола ғолиб бўлишди.

21 км.га биринчи бўлиб етиб келган 300 нафар иштирокчи медалга сазовор бўлишди.

Қолган барча иштирокчиларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Эътиборлиси, 16 нафар паралимпиячи спортчилари ҳомийлар совғаси билан такдирланишди.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Ғолиблар рўйхати:

2018 метр масофа бўйича

Эркаклар

1 Азиз Самадов

2 Денис Солдаженнов

3 Руслан Кенжаев
4 Самад Расулов
5 Ўткир Раҳмонқулов
Аёллар

1 Нурхон Мухаммедова

2 Зарина Зиганишна
3 Ивета Сегаль
4 Ҳолида Аҳмедова
5 Озода Ибрагимова

3000 метр масофа бўйича

Эркаклар

1 Элёр Давлятов

2 Жаҳонгир Раҳмонқулов

3 Ҳусимардон Ускенов
4 Асқар Мусурмонов
5 Ислом Асқаров

Аёллар
1 Ольга Паценко
2 Зарина Юсупова
3 Машҳура Шавкатова
4 Шаҳноза Тоғаймуродова
5 Шаҳризода Набихонова
 

21 километр масофа бўйича

Эркаклар

1 Шохруҳ Давлатов
2 Владислав Мамедов
3 Ортиқ Рамазонов
4 Бахтиёр Ўткиров
5 Зикрилло Маматқулов
6 Мирсаид Бухаров
7 Тимур Орлов
8 Илҳом Назаров
9 Чингиз Байкашев
10 Дониёр Қурбоналиев

Аёллар

1 Тамила Қўчқорова
2 Ўғилой Музаффарова
3 Яна Качалей
4 Елена Зенюк
5 Анна Романика
6 Актолкин Бухарбаева
7 Сайра Каттак
8 Мадина Тешабоева
9 Настя Войсеховская
10 Валерия Шаталова

Шархлар
Реклама