Навоийда таркибида олтин зарралари бўлган қум ўғрилари ушланди

сен 27 / 2018

 

– “Мурунтов” конига қарашли захира қум омборидан ўғирланган

– Қўлга тушгач, ИИБ ходимигига жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 500 минг сўм пора таклиф қилишган

– Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

alt

20 сентябрь куни Бухоро вилоятида яшовчи У.Ҳ. икки нафар шериги билан Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси “Мурунтов” конига қарашли захира қум омборига боради. Шериклар ўша ҳудуддан таркибида олтин зарралари бўлган қумни ўғирлашга киришади, деб ёзмоқда ЎзА.

Аввалига ҳаммаси силлиқ кетаётгандек эди, аммо қум тўлдирилган идишлар билан узоққа бориб бўлмади. Улар Томди тумани ҳудудида далилий ашёлар билан ушланади.

“Олғир”лар ўз қинғирликлари сабаб ички ишлар ходимидан маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортмаслик ҳамда тўпланган ҳужжатлар бўйича енгиллик яратиб беришни сўраб, эвазига 500 минг сўм пулни пора сифатида таклиф қилади.

Туман ички ишлар бўлими ходими ўз раҳбарига берган ахборотига мувофиқ, вилоят ички ишлар бошқармаси хавфсизлик бўлими ва прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Shaxruza
    01 октябр 2018, 12:51

    Nimaga mani gapim javobsiz qolib ketdi.navoiy viloyati qiziltepa tumani.TTB xodimlarini majburiy paxtaga olib chiqobti.reanimatsiya b6limi starwi iwchilarini nachopkaga j6natgan.haqiqat yuqmi bu dunyoda.axir yurtbowimiz 6qituvchilar va mediklarga mumkin emas dedilarku.mani yozganimni biror kiwi 6qiydimi 6zi.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *