Навоийда ота-онанинг бепарволиги қизчанинг чўкишига сабаб бўлди

авг 13 / 2018

alt

Жорий йил август ойининг бошида Навоий вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан Қизилтепа туманидаги “Тўдакул” сув ҳавзасида соат 13:20 лар атрофида Навоий шаҳрида 2010 йилда туғилган қизча чўкиб кетаётганида қутқариб қолинган. Бу ҳақда “Вазият” газетаси ахборот берган.

Қутқарувчилар қизчага биринчи ёрдам кўрсатиб, сўнг тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берган. У дам олиш масканига ота-онаси билан бирга келган.

Ундан аввал, қутқарувчиларнинг бири сувда ҳаво билан шиширилган балонча устида чўмилаётган қизчага эътибор қаратади. Қутқарувчи Э.Тилабоев қизчанинг яқинларига бу жой чуқурлигини, чўкиб кетиши мумкинлигини айтиб огоҳлантиради. Шунга қарамай улар бу гапга бепарво бўлишади. Оқибатда эса юқоридаги ҳолат юз беради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *