Навоий вилояти ҳокимияти Сурхондарёда табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами жўнатди (+фото)

мая 22 / 2018

alt

Навоий вилояти ҳокимияти томонидан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги 18 май куни кўп миқдорда ёғингарчилик ёғиши оқибатида табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар хабар беради.

Маълум қилинишича, инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 90 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кўрпа-тўшак, ёстиқ ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар мавжуд.

Инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш ва етказиш Навоий Фавқулодда вазиятлар бошқармасига юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, республикамизнинг ўтган ҳафтадан буён Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Навоий вилоятларида кучли ёмғир оқибатида сел тошқинлари кузатилмоқда. Табиий офат ҳудудларга жиддий талафотлар зарар етказди, бир неча инсонларнинг умрига зомин бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *