Наманганнинг машҳур Телеграм-канали админлари товламачилик устида қўлга тушди
30 мая 2018, 12:37 2671 кўрилди
Ÿ¾‘…¾¶µµ ¸·¾±‘€°¶µ½¸µ
 
Телеграмдаги “Namanganliklar” ва “Namangan-cars” канали админлари О.Т., М.А. ва Ж.Б.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Наманган шаҳридаги “Соҳил” кафеси раҳбаридан товламачилик йўли билан 600 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинган. Бу ҳақда ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худайбердиев ўзининг телеграмдаги каналида хабар қилади.
 
Маълум бўлишича, аввалдан ёлланган бир гуруҳ аёллар кафега киришиб овқатдан таракан чиққанлигини айтиб жанжал қилишган ва видеога олишган ҳамда видеони “Namanganliklar” канали админига олиб бориб беришган.
 
Канал админлари эса ўз каналида 100 минг аъзо борлиги, агар видеони каналга чиқарса, мижозлар ошхонага келмай қўйиши ҳақида қўрқитиб, кафе эгасидан пул талаб қилишган.
 
Кафе эгаси тегишли ташкилотларга хабар бергандан сўнг, товламачиликда гумон қилинаётган админлар 600 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинган.
 
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Шархлар
Реклама