Наманганда зиёфат баҳонасида божхона ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди

окт 11 / 2018

– Фуқаро А.Н. 6 тонна рангли металларни ноқонуний айланмаси билан шуғулланган

– Унинг бу ҳаракатлари божхоначилар томонидан фош этилади

– А.Н.нинг таниши Т.И. божхона ходимига пора таклиф қилган

alt

Жорий йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.Н. 6 тонна рангли металларни ноқонуний айланмаси билан шуғулланганлиги сабабли унинг ноқонуний ҳаракатлари божхоначилар томонидан фош этилади.

Бундай вазиятда А.Н.ни оғир вазият қутқариб қолиш, унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни моддий манфаат эвазига ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида Т.И. исмли шахс божхона ходимига пора таклиф қилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

У ўзининг қинғир режасини амалга ошириш мақсадида божхоначини Наманган шаҳридаги “Зоҳидабону” ошхонасига таклиф этади.

Т.И. зиёфат баҳонасида божхона ходимига 500 АҚШ доллари миқдорида пора бераётган чоғда божхона органларининг масъул ходимлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *