Наманганда ғалла ўраётган комбайн ёниб кетди
28 июн 2018, 12:27 1225 кўрилди

alt

27 июнь куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида “Уйчи Соҳибкор” агрофирмаси ҳудудидаги “Муҳаммадмусо Болтабоев” фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим ишларини олиб бораётган “Уйчи агротехсервис МТП” МЧЖга “CASE-2366” русумли ғалла ўриш комбайнида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида комбайннинг мотор отсеки ва ҳайдовчи кабинаси қисман ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама