Наманганда автомашинага ўрнатилган газ баллони ёрилиб кетди
25 июн 2018, 15:52 1137 кўрилди
alt
 
24 июнь куни Наманган шаҳрида Дўстлик шох кўчасида жойлашган “Лазаф голд сервис” МЧЖга қарашли автомашиналарга газ тўлдириш шаҳобчасида газ баллони ёрилиб кетган.  Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда. 
 
Маълум бўлишича, “Оромгоҳ” МФЙда яшовчи Ш.Ҳ. ўзининг “ВАЗ-21063” русумли автомашинасига газ тўлдираётганида автомашинасига ўрнатилган газ баллони ёрилган. Натижада автомашина техник шикастланган.
 
Жароҳат олганлар йўқ.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама