MY5'да кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади (видео)
06 апрел 2018, 15:56 10737 кўрилди

alt

1 апрель куни "Mening yurtim" (MY5) телеканали орқали Тошкент шаҳридаги хиёбонларда ўтирган севишганларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари яширин камерага туширилган кўрсатув эфирга узатилганди.
 
Куни кеча "Қалампир" нашрида кўрсатувда камера объективига тушиб қолган қизлардан бири ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқатилди. Унда айтилишича, ушбу кўрсатув эфирга кетганидан сўнг қиз "Димедрол" дори воситасидан кўп миқдорда ичган ва орадан кўп ўтмай у 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. 

Бугун MY5 телеканали ижодкорлари бу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида шифохонага боришди. 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори ўринбосарининг маълум қилишича, текширувлар давомида айнан шунака ташхис билан бирор бемор шифохонага келтирилгани аниқланмаган. 

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама