Мурод Хонтўраевга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди — ОАВ

июн 25 / 2018
alt
 
Мурод Хонтўраевнинг қамоққа олиниши бўйича Олий суд расмий вакили Азиз Обидов расман маълумот берди, деб ёзмоқда uznews.uz.
 
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Мурод Хонтўраев (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – тугалланмаган олий, Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3 курс талабаси, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган)га нисбатан Тошкент шаҳар прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.
 
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 22 июндаги ажримига муфовиқ айбланувчи Мурод Хонтўраевга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, у қамоққа олинган ва УЯ 64/1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *