«Murаd Buildings» Юнусободдаги уй қурилиш ишларини тўхтатди
14 мая 2018, 17:15 1781 кўрилди

alt

“Murаd Buildings” аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар сабабли қурилиш ишларини тўхтатди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилади.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 8-даҳада жойлашган 17, 18, 19 ва 20 сонли кўп қаватли уйлар орасида “Murad Buildings” компанияси томонидан 1,23 га ер майдонида кўп қаватли турар-жой қурилиши бошланиши бўйича ушбу худудда яшовчи аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ўрганиб чиқилди.

“Murad Buildings” компанияси раҳбари Мурод Назаров ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ҳокими билан телефон орқали мулоқотдан сўнг қурилиш ишларини тўхтатди ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бинони ўз ҳисобидан қуриб беришга ва маҳалла фуқаролар йиғинига топширишга рози эканлигини билдирди.

 

Шархлар
Реклама