Мудофаа вазирлиги вертолётларида Давлат байроғи олиб ўтилди (+фото)

ноя 18 / 2017

alt

Пойтахтимизда Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинган кунига бағишланган 10 км масофага оммавий югуриш акцияси ўтказилди.

Акцияда Қуролли Кучлар тузилмаларининг вазирлик ва идоралари ҳарбий хизматчиларидан иборат 23 жамоа иштирок этди.

alt

Оммавий югуриш пойтахтимизнинг Маҳтумқули кўчасидаги “Авиатор – корзинка” мегамаркетидан бошланди. Тадбир давомида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан куй ва қўшиқларижро этиб борилди.

Байрамона тадбирни югуриш йўналиши бўйича ва Тошкент кўчалари бўйлаб Мудофаа вазирлигига қарашли “AS-350” русумли вертолётларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг намойишкорона олиб ўтилиши якунлаб берди.

alt

alt

Акция Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Оммавий югуришда ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *