Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди
23 октябр 2017, 15:58 1209 кўрилди

alt

21-22 октябрь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2017-2018 ўқув йили учун 5-синфга кириш имтиҳонларини ўтказди.

Ихтисослашган мактаб 5-синфда ўқиш истагини билдирган ўқувчилардан 16 октябрь кунига қадар ҳужжатлар қабул қилди.

Кириш имтиҳонларида қатнашиш учун 190 нафарга яқин ўқувчилар ҳужжат топширишди. Имтиҳонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтди.

Кириш имтиҳонлари якунларига кўра, ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига 60 нафар ўқувчилар қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилди. Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари давлат умумий ўрта таълим стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларини чуқур ўзлаштиришади. Мактабнинг низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама