МТРК раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

апр 16 / 2018

alt

Абдусалом Шодмонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг кадрлар ва режим масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда UZ24'нинг ишончли манбалари хабар қилади.

Бунга компания тизимида мазкур штатнинг қисқартирилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот берилмади.

МТРК расмий сайтида А.Шодмонов раис ўринбосарлари рўйхатида келтирилмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *