Москвадан Бухорога учаётган самолёт Самарада фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

мар 12 / 2018

alt

11 март куни Москва-Бухоро йўналиши бўйича қатновни бажараётган Boeing 767 ҳаво кемаси Самара шаҳри аэропортига фавқулодда қўндирилди, деб хабар беради МАК матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, бунга йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлган. Самара шаҳридаги “Курумоч” аэропортида Ўзбекистон фуқаросига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, у шаҳардаги клиникалардан бирига жойлаштирилган.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг Boeing 767 лайнери экипажи маҳаллий вақт билан соат 19:15 да белгиланган йўналиш бўйича парвозни давом эттирган ва Тошкент вақти билан 22:41 да "Бухоро" халқаро аэропортига қўнган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *