Мирзо Улуғбек туманидаги 16 та маҳаллаларга ижарага велосипедлар топширилди

окт 02 / 2017

alt

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида “Меҳнат учун ижара” акцияси доирасида тумандаги 16 маҳаллаларга велосипедлар, роликлар ва самокатлар топширилди.

Туман ҳокимлигининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилишича, ушбу велосипедлар, роликлар ва самокатлар маҳалла раислари томонидан ўз маҳалласи ҳаётида фаол иштирок этаётган 15-16 ёшгача бўлган ёшлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун "Бепул ижара" кўринишида берилди.

Акциядан асосий мақсад, маҳалла институти ролини янада ошириш, аҳолининг барча қатламларига тенг кириб бориш, маҳалланинг ролини айниқса, ёшлар ҳаётида ҳам оширишдан иборат.

Ушбу тадбирлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом эттирилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *