Миробод туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди

июл 19 / 2018

alt

Бугун, 19 июль куни тонгда, соат 04:54 да пойтахтнинг Миробод тумани Ойбек кўчаси тўққиз қаватли 44-уйнинг 1-қаватида жойлашган савдо дўконида ёнғин содир бўлган, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБнинг Жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05:19 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида дўкондаги маҳсулотлар ёниб кетган. Жабрланганлар ва қурбонлар йўқ. ЁХБ ходимлари савдо дўконининг юқори қаватидаги хонадонларда яшовчи 6 кишини қутқаришган.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бугун тонгда шунингдек, Миробод туманидаги “Sigma” бизнес марказининг 4-қаватида жойлашган Соғломлаштириш маркази саунасида ҳам ёнғин чиққанди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *