«Миллийда — 5 минг, Шарқшуносликда — 15 минг сўм». Абитуриентлар учун ОТМга ҳужжат топшириш қанчага тушяпти?

июл 09 / 2018

alt

Facebook'даги Maslahat.uz гуруҳида ОТМларда давом этаётган қабул жараёнларига оид сўровнома ўтказилмоқда. Унда "Қабул комиссиялари абитуриент ўзи билан олиб борган 3,5х4,5 расмни оляптими ёки ўзлари қанчадир пулга қайтадан расмга туширяптими?" саволи билан фойдаланувчиларга мурожаат қилинган. 

Сўровнома остида қолдирилган жавобларда республиканинг деярли ҳар бир вилоятидаги олий таълим муассасаларида абитуриентларнинг 3,5х4,5 расмни қабул қилмасдан ўзлари 3 500 - 12 000 минг сўм атрофида расмга туширишаётгани айтилади. Бундан ташқари ҳужжатларнинг нусхалари, "папка"ларни ҳам фақатгина ОТМ ҳудудидан сотиб олиш лозимлиги "белгилаб қўйилган".

– Қабулга деб 30 минг сўм кетиб бўлди. Яхшиям ёнимда пул бор экан, бўлмаса уйимга қайтиб кетардим, деб ёзади абитуриентлардан бири. 

– Молия институтида расм олиб келмаслик тавсия қилинган, деб ёзади яна бир фойдаланувчи. 

Қабул комиссияларидаги "ставкалар" билан қуйида танишинг:

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *